Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон ташаббуси билан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида маҳалла ҳудудида кўчат экиш ишлари амалга оширилди.
янв.21
Янгиқўрғон туманида депутат Аралов Латифжон сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Боғ МФЙда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
янв.21
Namanganda obodlik sari: “Obod xonadon”, “Obod koʻcha”, “Obod mahalla” tanlovining gʻoliblari aniqlandi.
янв.21
Депутат ўз фаолияти юзасидан ҳисобот берди
янв.21
Наманган вилояти тоза худуд бошқармаси Янгиқўрғон туман филиали рахбарининг туманда олиб бораятган ишлари юзасидан хисоботи эшитилди.
янв.21
Депутат округдаги масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказди
янв.21
ЎзЛиДеп депутатлари томонидан Янгиқўрғон туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти бўйича ўрганиш ўтказилди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши  53-Бирлашган сайлов округи депутати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Мақсудов Мухаммаджон Боймирзаевич  2025-йилнинг учинчи чорагидаги фаолияти юзасидан сайловчиларга хисобот берди.
янв.21
БАЙРОҒИМИЗ, ҒУРУР ВА ФАХРИМИЗ ТИМСОЛИДИР
Боғ МФЙда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Сидиқов Дилшод Хасанбой ўғли ўз сайлов округидаги аҳоли мурожаатлари ва мавжуд инфратузилма эҳтиёжларини ўрганган ҳолда, Боғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қатор муҳим лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Жумладан, Истиқлол, Янгиобод, Тинчлик ва Мустақиллик кўчаларида опенбжет платформаси орқали ютиб олинган маблағлар ҳисобидан асфальтлаш ишлари тўлиқ бажарилди. Мазкур лойиҳалар маҳалланинг кўп йиллар давомида ечим кутиб келган йўл муаммоларини бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Асфальт қатлами босилгандан сўнг, ҳозирги кунда фуқаролар ташаббуси ва иштирокида йўлларнинг икки ён томонини бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу иккиламчи шикастланишларни олдини олиш, сув оқимини барқарор йўналтириш ва йўлнинг узоқ муддат сифатли сақланишини таъминлашга қаратилган.

Шу билан бирга, кўчалардаги ободонлаштириш, тармоқ ва атрофни тозалаш ишлари изчил давом этмоқда. Лойиҳалар маҳаллада қулай ва хавфсиз пиёда йўлакларини яратиш, транспорт ҳаракатини яхшилаш ҳамда аҳолининг кундалик турмуш шароитини оширишга хизмат қилади.

Депутат томонидан амалга оширилаётган ушбу ишлар сайлов округидаги фуқаролар билан мулоқот ва ҳамжиҳатликда олиб борилаётгани билан аҳамиятли бўлиб, маҳаллада ободон ва қулай муҳит яратишга қаратилган чора-тадбирлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 5