Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон ташаббуси билан “Яшил макон” лойиҳаси доирасида маҳалла ҳудудида кўчат экиш ишлари амалга оширилди.
янв.21
Янгиқўрғон туманида депутат Аралов Латифжон сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Боғ МФЙда йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда
янв.21
Namanganda obodlik sari: “Obod xonadon”, “Obod koʻcha”, “Obod mahalla” tanlovining gʻoliblari aniqlandi.
янв.21
Депутат ўз фаолияти юзасидан ҳисобот берди
янв.21
Наманган вилояти тоза худуд бошқармаси Янгиқўрғон туман филиали рахбарининг туманда олиб бораятган ишлари юзасидан хисоботи эшитилди.
янв.21
Депутат округдаги масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказди
янв.21
ЎзЛиДеп депутатлари томонидан Янгиқўрғон туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти бўйича ўрганиш ўтказилди
янв.21
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши  53-Бирлашган сайлов округи депутати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Мақсудов Мухаммаджон Боймирзаевич  2025-йилнинг учинчи чорагидаги фаолияти юзасидан сайловчиларга хисобот берди.
янв.21
БАЙРОҒИМИЗ, ҒУРУР ВА ФАХРИМИЗ ТИМСОЛИДИР
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши  53-Бирлашган сайлов округи депутати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Мақсудов Мухаммаджон Боймирзаевич  2025-йилнинг учинчи чорагидаги фаолияти юзасидан сайловчиларга хисобот берди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши     53-Бирлашган сайлов округи депутати Мақсудов Мухаммаджон Боймирзаевич 2025-йилнинг учинчи чорагида амалга оширилган ишлар бўйича сайловчиларга хисобот берди. Тадбирда Бекабод, Сохил, Боғистон  маҳаллаларининг еттилиги, махалла  фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашув Боғистон маҳалласидаги 43-сонли мактабда ўтказилиб, учрашувда депутат томонидан ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, инфратузилмани яхшилаш, аҳолининг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Депутат вилоят Кенгашидаги доимий комиссия йиғилишларида ҳам мунтазам қатнашиб, туман ва вилоят миқёсидаги муҳим лойиҳаларнинг мониторингида иштирок этаётганини таъкидлади

Шунингдек депутат томонидан  2025-йил 31-октябр -1-ноябр кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида муҳокама этилган 14 та қонун бўйича ахолига тушунчалар берилди.

Тадбир якунида Мақсудов Мухаммаджон Боймирзаевич сайловчилар билан очиқ мулоқотларни давом эттиришини, аҳолининг муаммоларини жойида ўрганиш ва уларни амалий ечиш ҳар доим унинг фаолиятида устувор йўналиш бўлиб қолишини билдирди. маҳалла фаоллари эса депутатнинг учинчи чоракдаги фаоллигини юқори баҳолаб, кенгаш ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорлик янада кучайишига ишонч билдиришди.

Slide 1 of 3