Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Б.Миржоновнинг ҳисоботи тингланди.
Даставвал ушбу масала юзасидан олиб борилган ўрганиш якунлари бўйича депутатлик гуруҳи раҳбари Т.Жўраев ахборот берди.
Йиғилишда мухокама этилган масала юзасидан партия фаоллари ва халк вакиллари уз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сохада учраётган айрим муаммолар ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.