Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл -2025” кўрик-танловининг туман босқичларига старт берилди.
Кўплаб ишбилармон, янгидан-янги тадбиркор аёлларни кашф этаётган мазкур танловда ЎзЛиДеП Кармана туман кенгаши ҳамда Навоий вилоят Кенгаши ходимлари, шунингдек ЎзЛиДеП вилоят кенгашининг Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Ш.Носирова, Кармана туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Н.Шомиева, ҳамкор ташкилотлар, 20 нафарга яқин тадбиркор, ишбилармон хотин-қизлар, ҳамда ЎзЛиДеП Аёллар қаноти фаоллари иштирок этди.
Танловда дастлаб танлов иштирокчилари бўлган тадбиркор, ҳунарманд ва ишбилармон хотин-қизларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.
Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб борилди.
Танлов якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.