“Тинчлик ва тараққиёт — аввало, иқтисодий ҳамкорлик билан
ўлчанади” — Шавкат Мирзиёев
Бугун Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий
ҳамкорлик ташкилоти саммитида Президент Шавкат Мирзиёев минтақавий ҳамкорликни
кучайтиришга қаратилган бир қатор аниқ ва амалий ташаббуслар билан иштирок
этди.
Давлатимиз раҳбари нутқида Афғонистоннинг минтақавий тинчлик
ва тараққиётдаги ролини эътироф этиб, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқдаги нотинч
вазиятлар барча учун умумий хавф туғдираётганини таъкидлади.
Президент томонидан қуйидаги ташаббуслар илгари сурилди:
*
“Ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концепциясини қабул қилиш;
*
Тошкентда ИХТ савдо вазирлари учрашувини ўтказиш;
*
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича “яшил йўлаклар” тизимини яратиш;
*
“Экоинвест” узоқ муддатли дастурини йўлга қўйиш;
*
“Рақамли транспорт ва божхона идораси”ни ташкил этиш;
*
Самарқандда “Миллий авиакомпаниялар форуми”ни ўтказиш.
Экологик хавфларга қарши курашиш ва логистика занжирларини
барқарорлаштириш масалалари ҳам алоҳида эътибор марказида бўлди.
Мухтарам
Президентимизнинг нутқи ИХТ доирасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга
йўналтирилган, конструктив ва аниқ таклифларга бой бўлди.