Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 11-октябрдаги "Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 665-сон қарори ҳамда халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг 2025-йил 12 июндаги ВИИ-10-69-5-71-К/25-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туманида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
✅Хусусан, бугунги кунда "Дегарон" маҳалласи ҳудудидаги таъмирталаб 1 километрга яқин ички йўл асфалтлаштирилмоқда. Ушбу амалий ишлар давом эттирилади.