👥 Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши депутатлари маҳаллаларни ижтимоий инфратузилмасини ўрганиш, аҳоли муаммоларини эштиш ва уларги ижобий ечим топиш мақсадида тумандаги Бўстон ва Гулистон маҳаллаларига ташриф буюрдилар.
🔍 Ўрганиш жараёнида қуйидаги муаммолар аниқланди:
▪️ Шолиқор ва Истиқлол кўчаларида ичимлик суви қувурлари мавжуд эмас;
▪️ Шеробод кўчасида электр симларини ушлаб турувчи ёғоч устунлар ёроқсиз ҳолга келган.
🛠 Аниқланган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга маълумот берилди ва муаммоларни бартараф этиш бўйича депутат сўровлари чиқарилди.
📢 Аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, инфратузилмани тубдан ислоҳ қилиш бўйича депутатлар фаолияти изчил равишда давом эттирилади.