“Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида мониторинг эшитуви ўтказилди
Бугун Юксалиш ҳаракати Наманган вилояти бўлинмаси, Жамоатчилик Кенгаши аъзолари ҳамда ЎзЛиДеП партияси вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида мониторинг эшитуви ўтказилди.
Уч муҳим мавзу муҳокама қилинди: талабаларни ётоқхона билан қамраб олиш даражасини ошириш, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов тизимига жалб этиш ва меҳмонхона ҳамда хостелларда яшил ҳудудларни кўпайтириш.
Бу саъй-ҳаракатлар ҳар бир инсоннинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга, таълим сифати ва турмуш шароитларини яхшилашга хизмат қилади. Давлат дастурларининг амалий ижроси эса халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.