Янгиликлар

МАВСУМНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗАЙЛИК Кегейли тумани фермерлари кенгаши раёсати аъзоларининг фермер хўжаликларига, кластерларга ҳамда кооперативларга М У Р О Ж А А Т И

 Ҳурматли деҳқон ва фермерлар, аграр
соҳа фидойилари ходимлари!
 

  

Бугунги мураккаб глобал иқтисодий шароитда,
озиқ-овқат хавфсизлиги дунё миқёсида долзарб масалага айланиб бораётган бир
пайтда, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд ресурслар ва
имкониятлардан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат экинларини икки баробарга
кўпайтириш, юқори ҳосил олиш, аграр соҳада янги иш ўринларини яратиш муҳим
вазифалардан бири эканлигини барчамиз ҳис этиб турибмиз.
 

Шундай мураккаб паллада биз деҳқону-фермерлар,
кооператив аъзолари ҳамда кластер корхоналари томонидан ҳар қачонгидан кўпроқ
масъулият билан тер тўкиб, бу йилги табиат қийинчиликларига қарамасдан, биз
фермер ва деҳқонлар томонидан туман бўйича


5,5 минг гектардан зиёд майдонларда машаққатли меҳнатимиз эвазига етиштирилган пахта
хомашёсини ёғин сочин кунларга қолдирмасдан териб олиш палласида турибмиз.
 

Айни пайтда, юртбошимиз томонидан қабул қилинган
фармон ва қарорлар орқали сиз — фермер ва қишлоқ хўжалиги субъектлари учун
катта имконият ва имтиёзлар яратилди. Хусусан: 2025 йилнинг ўтган
9 ойи давомида қатор имтиёзлар
ва ваколатлар берилди.
 

Биринчидан, 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-290-сонли қарорига
асосан, 2025 йил пахта ҳосилини нобуд қилмасдан, ўз вақтида териб олишни таъминлаш
мақсадида фермер хўжаликларига улар
томонидан қайта ишловчи корхоналарга, шу жумладан кластерлага биржа савдолари
орқали сотилган (электрон ҳисобфактура расмийлаштирилган) ҳар бир тонна пахта
хомашёси учун бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.
 

 Иккинчидан, солиқ юки енгиллаштирилди: 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармонга мувофиқ, фермер
хўжаликларининг солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобланган пенялар ҳисобдан
чиқарилди, ижро ишлари тўхтатилди;
 

Учинчидан, юқори ҳосил учун рағбат шакллантирилди: Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон Қарорга биноан, пахтадан
50 ц/га, ғалладан 80 ц/гадан юқори ҳосил олган фермерларга бир қатор имтиёзлар
жорий этилди:
 

ижарага олинган ерларнинг 25% қисмига алмашлаб экиш
ҳуқуқи (чорва озуқаси, сабзавот, мойли экинлар) ҳамда ер солиғида базавий
ставкага нисбатан мутаносиб равишда 3 каррагача камайтирувчи коэффициентлар
қўллашга рухсат берилди.
 

Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги “ПҚ-136-сон қарори билан ер
майдони 5 гектардан
кам бўлмаган
хўжаликларга ўзларига қарашли ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш
лойиҳасига мувофиқ, жами ер майдонинг 1 %га, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган
ерга музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув
тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат берилди.
 

Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларда “фермер” номи билан иштирок этар
экансиз, ўз касбингизга садоқат билан ёндошиб, деҳқончиликдан у қайси йўналишда
бўлмасин юқори ҳосил олиб, яхши даромад қилиб, бозорларимиз,
дастурхонларимизнинг тўкин бўлишига, қишлоқ хўжалиги саноатининг ривожланишига
муносиб ҳисса қўшган ҳолда, мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий
ривожланишида, халқимиз ҳаёти тинч ва фаровон бўлишида фаол қатнашиш ҳар
биримизнинг фермерлик бурчимиз ҳамда вазифамиз эканлигини эсимиздан чиқармаслик
зарур.
 

  

  

Миришкор ва фидоий фермерлар ҳамда кластер ва
кооперативлар!
 

  

Жойларда бу йил пахта теримида иштирок этадиган
теримчиларга барча шарт-шароитлар яратинг!
 

Биринчидан, пахта ҳом ашёсининг қўлда
терилган
1 килограмми
учун – 2000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда
нақд пулда меҳнат ҳақи берилиши таъминланг;
 

Иккинчидан, пахта териш машинаари билан териб
олинган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1
млн 373 минг сўмдан кам бўлмаган хизмат ҳақи тўлашни унутманг;
 

Учинчидан, теримчиларни рақбатлантириш орқали ҳар
бир гектар майдонга
2 тадан теримчини жалб этинг; 

Тўртинчидан, теримчилар билан пахта майдонининг ўзида кунлик ёки
ҳар беш кунлик ҳисоб-китоб қилиниши эса дала меҳнаткашлари учун яратиб берилган
қулайликлардан бири экинлигини эсдан чиқарманг;
 

Бешинчидан, кунлик териб олинган пахта ҳақидаги маълумотларни
электрон тарози ва “Ҳосил қабули” ахборот тизимига киритишни унутманг;
 

Олтинчидан, Ўзбекистоннинг пахтаси, ўзбек диёрида тўлиқ қайта
ишланиши давлатимиз иқтисодиётида, халқимиз фаровонлигида қанчалик ўрин
тутишини юракдан хис этайлик.
 

Еттинчидан, бу йил пахта йиғим теримига меҳнат қонунчилиги ва
меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этган ҳолда ташкил этишингизни ҳамда ҳар
қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланмасликка чақирамиз.
 

Азиз маҳалла
фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари!
 

Юртбошимиз қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилишга,
уларнинг обрў-эътибори ҳамда нуфузини оширишга алоҳида аҳамият бермоқдалар. Мамлакатимизда
ҳар йили 200 тадан зиёд қишлоқнинг “Обод қишлоқ” Дастурига киритилиши, уларнинг
ободончилигига халқимизга қулай бўлишига қанча маблағ зарур бўлса, Президентимиз
томонидан шунча
ажратилмоқда.  

Юртбошимизнинг ғамхўрликларига жавобан меҳнатга
яроқли маҳалла ахлини, теримда уюшқоқлигини таъминлашда, Сизларни халқимизнинг
етакчи фаолларига хос инсонлар эканликларингизга ишонамиз.
 

Қишлоқда мулкчиликнинг янги шакли бўлиб фермерлар
мустаҳкам ўрин эгаллаётир. Бугун улар билан ҳамнафас, ҳамқадам деҳқончиликка
бош-қош бўлишингизнинг аҳамияти жуда каттадир.
 

 Ушбу
мурожаатноманинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришда Сизларнинг бой ҳаётий
тажриба ва ташкилотчилик қобилиятларингиз борлигини яхши биламиз. Шунинг учун ҳам
Сизлардан ана шу салоҳиятларингизни ишга солиб, ўзгарувчан об-ҳаво шароитида
теримчиларни, айниқса, ихтиёрий теримчиларни йиғим-теримга жалб этишда
барчамизга ҳамкор, ҳамфикр ва елкадош бўлишингизга ишонамиз.
 

Қадрли
юртдошлар!
 

Пахта йиғим-терими мавсумида шундай меҳнат
кўтаринкилигини ташкил қилайликки, токи ҳар бир Ўзбекистонликман, деган инсон
ўзини деҳқондек ҳис этсин. Бободеҳқон олдида турган юкни кўтаришга камарбаста
бўлиш, эл-юрт юкига елкадошлик қилиш, деҳқоннинг зафарларидан фахрланиш,
ғурурланиш ва ор-номус учун курашиш ҳисси юрагингизда жўш урсин!
 

Барчангизни мазкур эзгу ишларда фаол иштирок
этишингизга, иқтисодиётимизни юксалтиришга, она юртимиз янада кўркам бўлиши
учун муносиб ҳиссангизни қўшишга ва пахта йиғим-теримида жасорат кўрсатишга
даъват этамиз!
 

  

Кегейли
тумани
фермерлари кенгаши рёсат аъзолари   

Slide 1 of 1