🔹Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутатлари Ғ.Ҳамроев ва И.Холовлар тумандаги "Ёш куч" МФЙ худудидаги "Элли Ахмад" фермер хўжалиги фаолияти билан танишдилар.
🔹Фермер хўжалик раҳбари А.Жўраев жорий йилда 19 гектар ер майдонига чигит экиб, пахта кластерига 90 тонна пахта етиштириб бериш учун шартнома тузган бўлиб, бугунги кунда пахта далаларида етиштирилган ҳосилни йиғиб териб олиш учун пахта терим машинасидан самарали фойдаланаётганлиги ва олиб бораётган ишлари намунали ташкил этилганлиги учун депутатлар томонидан тақдирландилар. Шунингдек депутатлар “Мирзаён” МФЙ ҳудудидаги “Мухаммад Саид Ахмат” фермер хўжалиги пахта далаларида бўлдилар. Фермер хўжалик раҳбари М.Мухаммедов томонидан жорий йилда 20 гектар ерга чигит экиб, пахта кластери билан 54 тонна пахта ҳосили учун шартнома имзолаган. Бугунги кунда етиштирилган пахта ҳосилини маҳалла ҳудудида яшовчи фуқароларнинг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари пахта теримига жалб қилинган. Пахта теримидаги илғор теримчилар депутатлар томонидан тақдирландилар.