Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги “Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-414-сонли қарорига асосан туманда маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш учун 2025 йилга режалар ва устувор вазифалар белгилаб олинган.

2025 йилда Янгиқўрғон туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йил учун белгаланган вазифалар бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Дўстлик маҳалласи ҳудидан ўтган Сохил кўчасининг 1,5 км қисмини 24/7 режимда туну-кун ишлайдиган кўчага айлантириш бўйича лойиха ишлаб чиқилган.

Ушбу лойихага жами 2,0 млрд.сўм;

Шундан:

- йўл инфратузилмасини яхшилашга 1,9 млрд.сўм;

- пиёдалар йўлакчаси қуришга 140,0 млн.сўм;

- кўча чироқлари ўрнатишга 40 млн.сўм маблағ ажратилган.

Депутат Х. Мирзалиев томонидан ушбу лойихаларни бажарилиши ўрганиб чикилди.

Хозирда йўлларни асфалтлаш бўйича пудратчи корхона томонидан амалга оширилмоқда.

Slide 1 of 3