Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат билан учрашувларда муаммоларга ечим топилди

Депутат энг аввало маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва бу боради тегишли ташкилотлар раҳбар-ходимлари билан суҳбатлашди. Шундан сўнг, “Тоза боғ” МФЙда сайловчиларнинг ўзларини қийнаб келаётган муаммолар бўйича қилган мурожаатлари ўрганилди. Учрашувда «Адолат» СДП вилоят Кенгаши ходимлари, партиянинг шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда «Тоза боғ» маҳалла аҳолиси иштирок этишди.

Фуқароларнинг хар бир мурожаатлари депутат томонидан назоратга олинди ва тегишли ташкилотларга ваколат доирасида депутат сўровлари чиқариш белгилаб олинди. Учрашув сўнгида жойнинг ўзида муаммоси хал бўлган фуқаролар маҳалла депутатидан миннатдор бўлиб, депутатнинг кейинги ишларига омад тиладилар.

Slide 1 of 1