🔈 Депутатлар халқ орасида!
📍 Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Ли Вадим ҳамда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Мирзабаев Беҳзод томонидан Ангрен шаҳри “Зарбулоқ” маҳалласида фуқаролар билан учрашув ўтказилди.
🗣 Учрашувда маҳалладаги бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди:
1️⃣ "Олтинбел", "Тинчлик", "Авазхон", "Алпомиш", "Қурувчилар", "Мустақиллик", "Хамид Ғулом", "Ал-Фарғоний", "8-март" кўчаларидаги ички йўлларни таъмирлаш
2️⃣ Маҳалла худудидаги яроқсиз ҳолга келиб қолган электр симёғочларини янгилаш
3️⃣ "8-март" кўчасидаги хонадонларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш
4️⃣ "Зарбулоқ" кўчасидаги 140 та хонадонга табиий газ етказиб беришдаги муаммолар
5️⃣ Маҳаллада чорвачилик йўналишини ривожлантириш борасида муаммо бўлаётган яйлов масаласи
📌 Кўтарилган барча муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиниши ва назоратга олиниши белгиланди.
🤝 Депутатлар фуқароларнинг таклиф ва муаммоларини тинглаб, очиқ мулоқотда бўлишди.