Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Xalıq deputatlarınıń ushırasıwı bolıp ótti

Ўзбекистон ХДП Тахиатош туман кенгаши депутати Г.Таганбердиев ташаббуси билан Найманкўл овул фуқаролар йиғинидаги 12-мактабда "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида фуқаролар билан учрашув ташкил этилди. 

Учрашувда депутат Г.Таганбердиев аҳоли билан бевосита мулоқот олиб борди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, қўшимча шароитлар яратиш, халқ хокимиятчилиги тамойилларини юзага чиқариш борасида партия томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шунингдек, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир давомида фуқаролар томонидан берилган савол ва таклифларга депутат томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Slide 1 of 4