Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Xalıq deputatlarınıń ushırasıwı bolıp ótti

ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА  ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

Ўзбекистон ХДП Тахиатош туман кенгаши ва Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан “Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида “Ободмакон" махалла фуқаролар йиғинида  ёшлар билан учрашув ўтказилди. 

Учрашувда “Ободмакон" МФЙ сайлов округидан Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши депутати, ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси   ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ўз ташаббусларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган шароитлар ҳақида, шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, юртимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида кенг тушунчалар берилди. Учрашувда ёшлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Slide 1 of 1