Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Xalıq deputatlarınıń ushırasıwı bolıp ótti

 Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари аъзолари Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги билан боғлиқ жараёнларни ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

  Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари У.Вафаев, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов ва Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари Тахиатош тумани “Найманкўл” овул фуқаролар йиғинидаги маҳалла еттилиги билан уларнинг фаолияти ва ҳудуддаги мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечими юзасидан мулоқот қилди. 

 Шунингдек, “Назира Найманкўл” тикувчилик кооперацияси ва “Машарипова Зулфия” гилам тўқиш цехида бўлиб, у ердаги шароитлар билан танишди. Ҳусусан, “Назира Найманкўл” тикувчилик кооперацияси тикув цехида 30 нафар, “Машарипова Зулфия” гилам тўқиш цехида 10 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.

Slide 1 of 6