Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Xalıq deputatlarınıń ushırasıwı bolıp ótti

 Мен, 1-“Найман”
сайлов округидан Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгаши депутати Артиков
Даврон Омарбаевич жорий йилнинг 1-2 апрель кунлари белгиланган график асосида
ўз сайловчиларим олдида I-чоракда амалга оширган ишларим ҳақида ҳисобот бердим.
 

Ҳурматли
юртбошимиз томонидан Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
қабул қилинган Фармон ва Қарорлари, Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашитомонидан
қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бердим.
 

Йил номига мос
қабул қилинган давлат дастурида кўзда тутилган режа ва вазифалар тўғрисида
маълумот бердим.
 

Ҳисобот даврида сайловчилардан 14 та мурожаат келиб тушди ва улар
мутасаддилар билан ижобий ечиб берилди.
 

Масалан, “Найманкўл”
овул фуқаролар йиғинидаги
аҳолисига оқар
сув масаласини туман Иригатция бўлими билан биргаликда ечиб, томорқаларига сув
етказиб берилишига эришилди.
 

Шуни ҳам
таъкидлашни истардим, сайловчилар “Найманкўл” овул фуқаролар йиғинида “Маиший
хизмат кўрсатиш маркази”очилаётганлиги сабабли ҳудуд ахолисихурсанд
бўлаётганлигинибилдирдилар.
 

  

Сессия
йиғилишларида мунтазам қатнашиб, уларда партиямиз электорати манфаатларидан
келиб чиқиб ўз фикр-мулоҳазаларимни билдириб келмоқдаман.
 

  

Даврон Артиков 

1-“Найман” сайлов округидан депутат