Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МФЙдаги муаммолар ўрганилмоқда
янв.21
депутат ташаббуси билан ёшларни бўш вақтини мазмунили ташкил этиш
янв.21
депутат ижтимоий соҳа иситиш тизимини ўрганди
янв.21
Депутат ўз сайлов округидаги қурилиш ишлари билан танишди
янв.21
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?
янв.21
Ҳашарда депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда
янв.21
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда.
янв.21
Депутат аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда
янв.21
МАҲАЛЛА ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
Депутат ва сектор ҳамкорлиги аҳоли фаровонлигини яхшилашга хизмат қилмоқда
Ишчи гуруҳ қурилиш объектларини ўрганишда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-404 сонли "2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига асосан Ромитан туманидаги 9,34-умумтаълим мактаблари ва 30 мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишларининг бориши ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Атоева туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари З.Қурбонов, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ф.Ражабовлар туманда қурилаётган ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш жараёнлари билан танишди. Ромитан туман Қаҳрамон МФЙдаги 9-сонли мактабни реконструкция қилиш ишлари BUXARA NOVOSTROY MCHJ томонидан (30,8х24,8 улчамли спорт зал, бассейн курилиш ишлари)амалга оширилмоқда.

 Ҳозирги кунда Ромитан туман 9-мактабда умумий киймати 1315081286,45 сум булган спортзал ва сув хавзаси курилиши бошланган. Қурилиш рахбари "Buxaranavastroy" MCHJ рахбари Зарипов Улугбек. Бугун 25 июн холатида пойдевор учун бетон куйиш жараёнлари давом этмокда. 

Ғазберон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 240 ўринли қўшимча ўқув блоки қурилади. 34-умумтаълим мактаби RAMITAN GRAND STROY SERVIS MCHJ томонидан қурилиш ишлари бошланган.  

“Достон Мелиоратив қурилиш" МЧЖ томонидан жорий йилнинг 6 июн куни 30 мактабгача таълим ташкилоти қурилиш бошланган бўлиб, 120 ўринга мўлжалланган 2 қаватлик замонавий бино.

Шу 19 кун давомида пойдевор қисмига сал кам 12 тонна арматура металли, 130 кубга яқин юқори маркали сифатли цемент маҳсулоти, фундаментни изоляция қилиш жараёни якунланиб,  бугунги кунга келиб ғишт териш ишлари бошланган.

20 нафар қурувчи усталаримиз меҳнат қилишмоқда. 

Ишчи гуруҳ томонидан қурилиш ташкилотларига қурилиш ишларини жадаллаштириш, қурилишни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича тавсиялар берилди.  

Slide 1 of 1