Депутат дастлаб Фарғона вилояти Сўх туман Янгиариқ МФЙ ҳудудида жойлашган Ахборот технологияларга ихтисослаштирилган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишди.
Мазкур ўқув даргоҳи “Очиқ бюджет” портали орқали 2024 йилнинг 1-босичида ( Мактабни реконструкция қилиш, (суний минни футбол майдончаси қуриш, учинчи ўқув биноси ва ҳожатхонасини таъмирлаш) лойиҳаси ғолиб деб топилган ва мазкур ишларга 1 миллиард 211 миллион сўм маблағ йўналтириш белгиланган.
Мазкур бинонинг таъмирлаш ишлари “Хушбахти Суҳробзод” МЧЖ зиммасига юклатилган бўлиб, айни кунда таъмирлаш ишлари давом этмоқда ва олиб борилаётган ишлар жамоатчилик томонидан назоратга олинган.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мос ва сифатли бўлиши, қурилиш ишларининг тўлиқ, ўз вақтида бажарилиши, монтаж, ташқи фасад, ички пардозлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ишлари ҳамда бошқа қурилиш ишларининг сифатли амалга оширилаётганлиги депутат томонидан алоҳида назоратга олинди.