Янгиариқ маҳалласидаги ахборот технологияларга ихтисослаштирилган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2024-2025 ўқув йилига қандай тайёргарлик кўрилмоқда? Мазкур саволга жавоб топиш мақсадида туман Кенгаши депутати Амирали Сафаров таълим даргоҳида бўлди.
Тайёргарлик жараёни билан танишув чоғида мактаб педагогик жамоаси билан суҳбат уюштирилди. - Айни кунларда синфхоналар янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилиб, зарур кўргазмали қуроллар билан жиҳозланмоқда. Айниқса, адабиёт фани ўқитувчиси Эркиной Султонованинг синфхонасида олиб борилган тайёргарлик ишлари таҳсинга сазовор, - дейди депутат.
Ҳа, депутатларнинг ҳар жабҳада халқ билан бирга бўлишлари уларнинг ҳақиқий халқ намояндаси эканликларидан далолатдир.