Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
МФЙдаги муаммолар ўрганилмоқда
янв.21
депутат ташаббуси билан ёшларни бўш вақтини мазмунили ташкил этиш
янв.21
депутат ижтимоий соҳа иситиш тизимини ўрганди
янв.21
Депутат ўз сайлов округидаги қурилиш ишлари билан танишди
янв.21
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?
янв.21
Ҳашарда депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда
янв.21
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда.
янв.21
Депутат аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда
янв.21
МАҲАЛЛА ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА
янв.21
Депутат ва сектор ҳамкорлиги аҳоли фаровонлигини яхшилашга хизмат қилмоқда
Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 75-сессияси бўлиб ўтди

2024 йил 26 июнь куни халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 75-сессияси бўлиб ўтди. 

Сессия кун тартиби муҳокамасига қуйидаги 6 та асосий масала киритилган.

1. Сектор раҳбарларининг ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳудудларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоботлари.

2. “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” дастури, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг туманда ижро этилиши тўғрисида.

3. “Очиқ бюджет” порталида фуқароларнинг овоз йиғиши натижасида ғолиб бўлган лойиҳаларга “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасидан ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳолати ҳамда лойиҳалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

4. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

5. Туманда аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман марказий кўп тармоқли поликлиникасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

6. Туманда санитар-эпидемиологик ҳолат, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 1