Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Амирали Сафаров ташаббуси билан иккинчи сектор штабининг ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда Сўх педагогика коллежида ўтказилган учрашув ҳам айни шу эзгу мақсадларга қаратилди.
Учрашув давомида фуқаролар томонидан маҳалладаги мавжуд муаммолар, айниқса кўчаларни таъмирлаш, эскирган электр энергияси симларини янгилаш, имтиёзли равишда даволаниш, фарзандини болалар боғчасига жойлаштириш, ногиронликни белгилаш борасидаги муаммолар кўтарилди. Мазкур мурожаатларни ижроси депутат томонидан назоратга олинди.
Шундан сунг инсоният бошига турли балоларни солиб, оилаларни ва жамиятни тазаззулга олиб борадиган иллатлардан бири “ГИЁҲВАНДЛИК - АСР ВАБОСИ” мавзуида суҳбат утказилди ва иштирокчиларга гиёҳвандлик оқибатида минглаб норасида гўдаклар майиб мажруҳ туғилаётганлиги, оилаларда ажрашишлар кўпайиб миллонлаб одамлар ҳаётдан бевақт вафот этаётганлиги туғрисида тушунтирилди.