Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутати Мамаризаев Шавкатбек томонидан "Кексаларнинг фаровон ҳаёти учун масъулмиз!" лойиҳаси асосида тумандаги фаол нуронийлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги маърузаси юзасидан тушунчалар бериш учун тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тадбирда депутат Ш.Мамаризаев кекса ва нуронийларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳамда Ўзбекистон ХДПнинг сайлов олди дастурида кексалар манфаатларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуслари давлатимиз раҳбари томонидан қўллаб-қувватлангани хақидаги фикрларини баён қилди.