Ўрганиш жараёнида тиббиёт бирлашмасида аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам хизматларининг самарадорлиги, чақирувларга етиб бориш тезлиги, тиббиёт ходимларининг малакаси ҳамда хизмат кўрсатиш сифати таҳлил қилинди. Шунингдек, тез ёрдам автотранспорт воситаларининг ҳолати, уларнинг техник жиҳозланиши ва дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси ҳам ўрганилди.
Мутасаддилар томонидан тиббиёт ходимлари билан мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг иш фаолиятида учраётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар эшитилди.
Ўрганиш давомида тиббиёт муассасасида яратилган шарт-шароитлар, санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши, беморларга муносабат маданияти ҳам алоҳида эътибор марказида бўлди.