Президентимиз томонидан олиб борилаётган доно сиёсатни амалга ошириш, халққа яқин бўлиб, уларнинг муаммолари билан яқиндан танишиш халқ ноибларининг жонажон вазифасига айланган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нуриддин Жабборов бугун Ромитанлик сайловчилари билан учрашди.
Муғонча маҳалласи еттилигининг аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги билан яқиндан танишилди.
Муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н. Жабборов Арабхона қишлоғидаги якка тартибдаги тадбиркор Толиба Муродова хонадонида бўлди. Бу ерда тадбиркор ўндан ортиқ аёллар билан кийим-кечаклар, матрас тикишни йўлга қўйган. Иш жойини кенгайтириш имкони бўлса яна 15 кишини банд қилиши мумкин.
Шунингдек депутат Нуриддин Жабборов Қўрғон ҳудудидаги тадбиркор Зайниддин Чўлиев хонадонида ҳам бўлди. Муаммоларини ўрганди. Ўз тавсияларини берди.
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатига туман Кенгаши депутатлари Рустам Норов , Махфират Атоева ва Феруза Чўлиевалар ҳамроҳлик қилдилар.