Туман Кенгаши депутати "Қумработ"маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун 37 оилавий поликлиникада тор соха мутахассислари томонида тиббий кўрик ташкиллаштирилди.
Маҳалла ҳудудида яшовчи камбағал тоифага кирувчи ва уюшмаган аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Текширувлардан ўтган 47 нафар аҳолининг 19 нафарида турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 9 тасига амбулатор ҳамда 2 нафарига стационар шароитда даволанишга йўлланмалар берилди. 8 нафарига дори-дармонлар тарқатилди.
Жараёнлардан ётоқда қолаётган беморлар ҳам четда қолгани йўқ. Туман оилавий поликлиника ҳамда оилавий шифокорлик пунктларидан жалб қилинган патронаж ҳамширалари аҳоли хонадонларида бўлиб мақсадли патронаж
ишлари амалга оширилди.
Зарарли одатлар, Соғлом турмуш тарзи, Тиббий суғурта механизмлар, эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилди ва буклетлар тарқатилди.