Халқ депутатлари Ромитан туман кенгаши депутати Р Атоева 19-Хўжауббон сайлов округидаги 20-умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашди. Учрашув давомида фуқароларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганди. 20-умумий ўрта таълим мактабида таълим –тарбия жараёнини кузатди. Учрашувда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси орқали умумтаълим мактабининг эшик ва деразаларини акфа ромларига алмаштириш долзарб эканлиги, таклиф бериш сайловчилар томонидан маъқулланди. Шу куни Марзия маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Марзия оилавий шифокорлик пунктида сайловчилар учун чуқур тиббий кўрик ташкил этилди. Оилавий шифокорлик пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шарт - шароитлар, дори- дармон ва тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати ўрганилди ва тьегишли тавсиялар берилди. Аҳолига тиббий суғурта тизими бўйича тушунча берилди. Эрта никоҳларнинг олдини олиш, тўй маросимларини ихчам ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш бўйича тарғибот ўтказилди. Учрашувда Туман маънавият маърифат бўлими бошлиғи И Мирзаев, туман Тиббиёт бирлашмасидан М Ражабова иштирок этишди.