Ромитан туман Марзия маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ота-оналарнинг қувончи чексиз. Энди уларнинг жажжи кичкинтойлари ҳудудда қурилаётган янги боғчада таълим тарбия олишади. Зиё санъат МЧЖ томонидан Бухоро Вилояти Ромитан тумани "Марзия" МФЙ ҳудудида 20-умумтаълим мактаби ёнида янги 120 ўринли МТТ қурилиш ишлари бошланди. Туман кенгаши депутати Р.Атоева иш жараёнини ўрганди.
Ҳозирги кунда пойдевор ишлари амалга оширилиб тупроқ билан тўлдириляпти. Обектда 12 киши ишлаяпти. Қурилиш жараёни депутут назоратида.