Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг 19-банди ижросини таъминлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 15 декабрдаги Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва туман (шаҳар)лар маъмурий-ҳудудий чегараларини тасдиқлаш ишларини амалга ошириш бўйича тузилган “Йўл харитаси”га мувофиқ Жондор туманининг маъмурий-ҳудудий чегараларини белгилаш, Жондор тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил 3-чорак қўшимча манбалар маблағлари ҳисобидан маблағларни йўналтириш ҳамда маҳаллий бюджетининг 2024 йил 3-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган ҳисобидан маблағларни йўналтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.