Мурожаатчиларнинг деярли ҳаммаси кредит сўраб келишган. Қувонасан ҳам. Демак Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга йўллаган Янги йил табриги одамларнинг кўнглидаги умид ва иштиёқни уйғотиб юборган.
--Чет элда ишда эдим. Юртимга қайтдим. Кредит олиб мебелчиликни йўлга қўймоқчиман,--дейди Шавкат Аҳмедов.
Юқоримиришкорлик Беҳзод Саидов ҳам хонадонидаги иссиқхонани кенгайтирмоқчи...
Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Темур Барноев уларнинг ҳар бирини ҳисобга олиб, уч кун ичида муаммоларини ҳал этиб беришга ваъда берди.
Маҳалла раиси Раҳматулла Зикриллаев:
-- Излаган имкон топади. Мана кўриб турибсизлар маҳалла биноси ҳам иситилмайди. Қуёш панеллари ўрнатиб, электр энергияси ёрламида иситилишини ташкил этиб, ўзимиз ибрат бўламиз,--деди.
Туман Кенгаши депутати Махфират Атоева.