Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Бирлашсак бир элмиз.
янв.21
Xalq deputatlari Romitan tuman Kengashi kotibiyat mudiri,tuman kengashi deputati R.Atoyeva 23-IDUMda bo'lib ,o'quv-tarbiya jarayoni bilan tanishdi.
янв.21
Халқ депутатлари Ромитан туман кенгаши депутати Р Атоева 19-Хўжауббон сайлов округидаги 20-умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашди.
янв.21
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИ ҲУЗУРИДА
янв.21
КЕКСАЛАРИ ҚАДИРЛАНГАН ЮРТ.
янв.21
ДЕПУТАТ АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА БЎЛИБ МУАММОЛАРНИ ЎРГАНДИ!
янв.21
ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИ
янв.21
ДЕПУТАТ ЯНГИ ЙИЛНИНГ ИЛК САЙЁР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ.
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ТУМАНДА КАМБАҒАЛЛИК ЮҚОРИ БЎЛГАН МАҲАЛЛАЛАРНИ ЎРГАНДИ.
янв.21
ДЕПУТАТЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР.
ДЕПУТАТЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР.

 ДЕПУТАТЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР. 

   КЎНГИЛ ОҒРИҚЛАРИ 

  --Маҳбуба, Ғайбуллаевна, Сизнинг ҳам дардларингиз борми, кўнгил оғриқларингиз тўфони недан?--савол бераман шифокор, туман Кенгаши депутати, 39-оилавий поликлиника мудирига.  

 Маҳбуба Умурова ҳар доимгидек синиққина табассум қилади. Чеҳрасида зоҳир бўлган маъсумлик жуда кўп нарсаларни баён этгандек бўлади.  

 --Дардсиз одамни жонсиз кесакка қиёслаган мошойихлар. Яхши маънодаги "дард" ҳам инсонни комилликка етаклайди.  

  Шифокорнинг жавобидан яйрайман.
Суҳбатимизнинг давомидан
у киши бошлиқ бўлган тиббиёт ходимларининг 17 қишлоқ аҳлига, 11213 аҳолига хизмат кўрсатиши аён бўлади. Шуларнинг 5633 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.  

 Нега айнан хотин-қизларга урғу беряпман? Чунки улар соғлиги миллат бутунлигига дахлдор.  

 --Бундан бир неча йил илгари аёлларнинг аксари камқонликдан азият чекарди. Ҳозир эса камҳаракатлилик кўпгина хасталикларга доя бўлмоқда. Бу сабаб юрак қон томири, қанд касаллиги ва бошқа ўнлаб хасталиклар урчияпти,--дейди Маҳбуба Умурова маҳзун.  

 Эркакларга нисбатан аёллар кўпроқ умр кўради. Сабаби уларнинг жони "қирқта".
Ишдан кейин
ҳам аёл кир ювади, дазмол босади, уй тозалайди, нон ёпади, фарзандларига қарайди ва ҳоказо. Ана шу
ҳаракатлари эвазига Яратган умрига умр қўшиб берган.
 

 Ҳозир ана шу юмушларнинг аксариятини" машина"лар зиммасига юкладик. Ниманидир тамадди қилиб, кир машина кирларимизни ювиб қўйганини пайқамай қоламиз. Тандир ўрнида нон пиширгич, уйларимизни чангютгич тозалайди ва ҳоказо.  

 Танааъзоларимиз ялқовлашиб, ёғ тўплаяпти...  

 Маҳбуба Умурова иш фаолиятини бошлаганига 35 йил бўлди. Мана иккинчи бор сайловчилари уни туман Кенгаши депутатлигига сайлашди,унга ғоят катта ишонч билдиришди. 

 Депутат эса ана шу ишончни оқламоқ учун жони ҳалак. Ҳудудидаги аҳолининг олаётган нафасигача ҳис этади. Муаамоларини олдиндан илғайди, ечими хусусида бош қотиради.  

 Аслида инсон маънавияти, тушунчаси, дунёқараши бутунлиги бевосита саломатлиги билан боғлиқ.  

 Чиркин фикрловчи, ғийбат, ҳасад билан бижғиганлар кўпроқ хасталикка чалинади.
Кўнгилнинг поклиги--саломатлик негизидир.
 

 --"Беш минг қадам" пиёда юриш марафонини ўтказиш доимий ишимизга айланган.
Айниқса қариялар фаол, момоларнинг
ғайратидан жўшиб кетаман. Лекин юраётганларни пана пастқамдан кузатиб,
қўшилмайдиганлар ҳам анча,--дейди М. Умурова.
 

 Маҳбабанинг фидойи депутат эканлигини, гоҳ тоза ичимлик суви келтириш, йўлларни асфальтлаш, атроф муҳит тозалигини сақлаш учун кўчат ўтқазиш, кўчалар ободлиги учун елиб югураётганлигини кўп бор кузатганман.  

 Шуларнинг бари шифокор кўнглидаги оғриқлар эмасми?  

  

 Аёл бўлиб яшамоқ оғир. Боз устига елкасига оила, бола- чақаси ташвишларидан ортиб, эл ташвиши, дардини ортмоқлаб юриш унданда машаққат!  

 Ана шундай фидоий депутатларимиз эл ишончига камарбаста бўлаверсинлар. 

   Махфират АТОЕВА.  

Slide 1 of 1