Халқ депутатлари Хатирчи туман кенгаши
депутати Эшназаров Дилшод Комилович томонидан сайловчилар билан учрашувда
кўтарилган муҳим масала юзасидан расмий депутат сўрови йўлланди.
Ушбу сўровда «Ҳожақўрғон» МФЙдаги янги
ташкил этилган кўчада яшовчи аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, болаларнинг
мактабга қатновидаги қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида шағал ётқизиш
орқали йўлни ободонлаштириш таклифи билдирилди.
Депутат сўрови Хатирчи тумани
ободонлаштириш бошқармасига йўналтирилди. Мурожаатда «Халқ депутатлари туман
кенгаши депутати мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 5 ва 8-моддаларига таянилган
ҳолда асосли тушунтириш сўралди.
Бу ташаббус орқали аҳолининг кундалик
ҳаётини енгиллаштириш, болаларнинг таълим олиш шароитини яхшилаш ва маҳалланинг
инфратузилмасини ривожлантириш мақсад қилинган.