Yangiliklar

KORRUPSIYASIZ TARAQQIYOT: MUAMMO VA TAKLIFLAR

КОРРУПЦИЯСИЗ ТАРАҚҚИЁТ: МУАММО ВА ТАКЛИФЛАР

Коррупция мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдид бўлиб, давлат ҳокимияти асосларига тажовуз қилади, давлат ва жамият бошқарув органларининг самарадорлигини пасайтиради ва уларнинг обрўсига путур етказади. Шу боисдан ҳам ушбу иллатга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бугунги кундаги муҳим масала ҳисобланади. Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича Доимий комиссия томонидан ўтказилган тадбир ушбу масалага бағишланди.

Тадбирга таклиф этилган идора ва ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар, ёшлар етакчилари, жамоатчилик вакиллари дастлаб доимий комиссия аъзоларининг фаолияти билан танишдилар.

СамДУ Каттақўрғон филиалида бўлиб ўтган тадбир аввалида Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия томонидан аҳоли ўртасида, маҳаллаларда бу борада олиб борилган ишларга бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Коррупциянинг демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига, жамият тараққиётига тўсиқ бўлиши, инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши ҳақида сўз юритди ва унга қарши курашишда барча бирдек масъул бўлиши кераклигини айтди.

Шундан сўнг сўзга чиққан депутат, Доимий комиссия раиси Жамшид Носировнинг жамият тараққиётининг кушандаси бўлган Коррупциянинг олдини олиш борасида доимий комиссия томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифаларнинг ижроси юзасидан маърузаси эшитилди.

-Давлатимиз раҳбари коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши эканини, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак, - дея таъкидлаганлари бизнинг олдимизга ҳам улкан вазифаларни қўяди. Албатта, ушбу иллатга қарши кураш ҳар биримизнинг асосий мақсадимиз бўлиш лозим,- деди Ж.Носиров маърузасида.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққанлар Коррупциянинг фақат бир соҳа эмас барча соҳалар ривожига салбий таъсир қилишини, айниқса ёшларда Коррупцияга қарши муросасизликни шакллантириш лозимлигини, ушбу иллатга қарши курашиш бутун жамиятнинг, жамоатчиликнинг, барча жамият аъзоларининг бурчи бўлиши лозимлигини таъкидладилар.

Дарҳақиқат, Юрбошимиз айтганидек, Коррупцияга қарши кураш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши бўлиши лозим. Шундагина ушбу иллатга барҳам бериш мумкин. 

Slide 1 of 10