Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ферузахон Аҳмадалиева маҳаллада амалга оширилган янги асфальтлаштириш ишларини жойига чиқиб, кўздан кечирди.
Мулоқот жараёнида Аҳоли билан суҳбатлашилиб, асфальт қопламасининг сифати ва давомийлиги бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди.
Фуқароларга асфальт ётқизилган йўлларнинг четларини (ён қирғоқларини) бетонлаш ишлари нима учун муҳимлиги ва уларнинг келгусида йўлнинг узоқ вақт хизмат қилишидаги аҳамияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Мақсадимиз — ҳар бир маҳаллада қулай ва сифатли инфратузилмани яратиш. Ободлик йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз давом этади!