Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Давронбек Хасанбоевич Саттаров “Машъал” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли учун янада қулай ва замонавий шароитлар яратиш мақсадида тизимли равишда ташкил этилаётган янги лойиҳа қурилишига старт берди.
Замонавий архитектура талаблари ва илғор шаҳарсолик анъаналари асосида барпо этилаётган ушбу “24/7 кўча” лойиҳаси ҳудуд қиёфасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилади.