1-Озод сайлов округидан сайланган депутат Абдулазиз Хурбоевич Ахмедов "Соҳил" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари юзасидан навбатдаги депутатлик назоратини ўтказди.
Айни пайтда маҳаллада электр таъминоти сифатини тубдан яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур хайрли лойиҳанинг узвий давоми сифатида, ҳудудга янги ва замонавий бетон устунлар (сталбалар) олиб келиб ўрнатилмоқда.
Учрашув давомида депутат ва маҳалла фаоллари томонидан давлатимиз томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти, яратилаётган қулайликлар маҳалла аҳли ўртасида кенг тарғиб қилинди.