Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгаши депутати Х.Сотиболдиев, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳнинг ўрганишлари тизимли равишда давом этмоқда.

Жамоатчилик назорати доирасидаги навбатдаги манзил тумандаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

Ташриф давомида гуруҳ хоналари ва ўйин майдончаларининг техник созлиги, электр тармоқларининг хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларда эвакуация йўлларининг тайёрлиги ҳамда ходимларнинг хавфсизлик қоидалари бўйича билимлари синчковлик билан ўрганилди.

Slide 1 of 5