Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутатга бириктирилган қонунлар
Боймирзайев Улуғбек Муҳаммадович — Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси
Депутатга бириктирилган қонунлар:
• «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ–263-сон Қонуни.
• «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ–371-сон Қонуни.
• Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси: 7-модда — маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш; V боб — фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик; XIV боб — одил судловга тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик; XV боб — жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик; XVI боб — бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик.
• Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси — 1997 йил 25 апрелдаги 409–I-сон Қонун билан тасдиқланган.
• «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги ЎРҚ–532-сон Қонуни.
• «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги ЎРҚ–633-сон Қонуни (янги таҳрир).
Депутатга бириктирилган қарорлар:
• «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори.
• «Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон қарори.
• «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ–4702-сон қарори.
• «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сон қарори.