Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат назорати

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди. 

“Адолат”СДП Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш. Умурзакова, Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Э. Абдурахмонов, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори М.Копайсинов иштирокида, партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойихаси доирасида Гулистон шаҳрида аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш, давлат тиббий суғурта тизими, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, дори-дармон таъминоти,ҳамда бу борадаги амалга оширилаётган ишлар ўрганиш мақсадида,шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлишди. Ахолига реимбурсация дастури асосида дори-дармон олиниши, кафолатланган бепул дори воситаларини етказилиши ва тиббий хизмат сифати борасидаги фикрларини билиш мақсадида, шифокорлар ва у ерда даволанаётган беморлар билан сухбатлашилди.   

Slide 1 of 1