Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
#JARAYON
янв.21
#JARAYON
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat so'rovi yuborildi.
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Динара Кенжаева ўзи сайланган округ — “Туққизтепа” МФЙда маҳалла еттилиги фаолияти доирасида солиқ инспектори томонидан юклатилган вазифаларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
янв.21
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Батирхан Қушкарбеков 2026 йил 28 апрель куни ўзи сайланган округида бепул бериладиган дорилар билан таъминлаш ҳолати бўйича ўрганиш олиб борди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ–33-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Конимех туманида маҳалла раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
#JARAYON

Чегара ҳудудида янги мактаб — ёшлар келажагига мустаҳкам пойдевор

Бугунги кунда юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, уни замон талабларига мос равишда такомиллаштириш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Айниқса, чекка ва марказдан узоқ ҳудудларда яшовчи болалар учун муносиб таълим шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Конимех туманида ҳам бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Боймурод” ОФЙ “Элтай” овулида жойлашган 34-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида янги, 120 ўринга мўлжалланган қўшимча ўқув биноси қурилмоқда.

Ушбу иншоот ёшларга қулай ва замонавий таълим муҳитини яратишга хизмат қилади.

Қурилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида туман ҳокими - туман Кенгаши депутати Руслан Рўзиев объектга ташриф буюрди. У ерда мутасаддилар билан мулоқот ўтказилиб, қурилиш сифатини таъминлаш, ишларни белгиланган муддатларда тугаллаш ҳамда бинода барча зарур шароитларни яратиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

🔹Мазкур лойиҳа ҳудуддаги ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очиб, уларнинг билим олиши ва келажакда муносиб кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилади.

Slide 1 of 5