Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Динара Кенжаева ўзи сайланган округ — “Туққизтепа” МФЙда маҳалла еттилиги фаолияти доирасида солиқ инспектори томонидан юклатилган вазифаларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
🔹Ўрганиш жараёнида солиқ инспектори томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш, солиқ тўловларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш, норасмий бандликни қисқартириш ҳамда солиқ маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, маҳалладаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти, уларнинг солиқ мажбуриятларини бажариш даражаси ва мавжуд муаммолар ҳам ўрганилди.
🔹Маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида солиқ соҳасида тушунтириш ишларини янада кучайтириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ҳисоб-китоб тизимини соддалаштириш юзасидан қатор таклифлар билдирилди.
🔹Айрим ҳолатларда тадбиркорлар томонидан ҳуқуқий ахборотнинг етарли эмаслиги сабабли қийинчиликлар юзага келаётгани қайд этилди.
🔹Ўрганиш натижалари бўйича ишлар депутатлик назоратга олинди.