Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
Deputat so'rovi yuborildi.
янв.21
Deputat faoliyatidan
янв.21
#JARAYON
янв.21
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Динара Кенжаева ўзи сайланган округ — “Туққизтепа” МФЙда маҳалла еттилиги фаолияти доирасида солиқ инспектори томонидан юклатилган вазифаларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
янв.21
Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати Батирхан Қушкарбеков 2026 йил 28 апрель куни ўзи сайланган округида бепул бериладиган дорилар билан таъминлаш ҳолати бўйича ўрганиш олиб борди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ–33-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Конимех туманида маҳалла раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
янв.21
📌Конимех туманида аҳолини коммунал хизматлар билан таъминлаш масалалари депутат назоратида
янв.21
XALQ DEPUTATLARI KONIMEX TUMAN KENGASHINING YIGIRMA UCHINCHI SESSIYASI BO'LIB O'TDI
муносабат

 Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистондаги саммитдаги нутқи — Марказий Осиё ҳамкорлигида янги босқичи

2025 йил октябрь ойида Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида “Марказий Осиё — Россия” саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, минтақавий ҳамкорлик, иқтисодий ривожланиш ва хавфсизлик масалаларига бағишланган мазмунли нутқ билан чиқиш қилди.  

Президент ўз нутқида Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерацияси ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш ва барқарор тараққиётни таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбари, айниқса, транспорт-логистика тизимини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда энергетика салоҳиятини самарали фойдаланиш бўйича аниқ таклифларни илгари сурди.

Шавкат Мирзиёев таълим, илм-фан ва рақамли технологиялар соҳаларида янгича ҳамкорлик платформаларини ташкил этиш ташаббусини ҳам билдирди. Унинг фикрича, ёш авлодни замонавий билимлар билан қуроллантириш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш орқали бутун минтақада янги тараққиёт босқичига чиқиш мумкин.

Шунингдек, Президент минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалаларига ҳам тўхталиб, терроризм, экстремизм ва гиёҳвандлик каби таҳдидларга қарши биргаликда курашиш зарурлигини қайд этди.  

Шавкат Мирзиёевнинг нутқи ўз мазмуни ва амалий йўналиши билан ажралиб турди. Унинг ташаббуслари Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамжиҳатликни кучайтириш ва халқлар фаровонлигига хизмат қиладиган янги лойиҳаларни амалга ошириш учун муҳим сиёсий асос бўлиб хизмат қилади. Хулоса қилиб айтганда, Президент Ш.Мирзиёевнинг Душанбе саммитдаги нутқи минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган стратегик дастурий йўналиш бўлиб, у Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва фаровон ҳаётни таъминлашга хизмат қилади. 

                                                                                                                                             Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Нигматова Феруза Йўлдошевна