Бутун дунё бўйлаб, 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонлаб келинади.Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Барчамизга маълумки, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш,уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масалалари умуммиллий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади. Зеро, халқимиз мустаҳкам оила барпо этиш, ўғил-қизларини ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш,уларнинг бахтидан қувонишдек эзгу фазилатларга суянади.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутат Юсуп
Муродов томонидан тумандаги 23-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг байрам кайфиятини кўтариш, кўнгилларига қувонч улашишдан мақсадида таълим муассасасига ташриф буюриб, 25 нафар болажаонларга байрам совғалари улашди.
Ўз навбатида болажонлар ҳам ташаббускор депутат ва тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини
билдиришди.