Ўзбекистон ва Венгрия: икки томонлама муносабатларнинг янги босқичи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Венгрия давлатида бўлди.
Бу расмий ташриф икки давлат яъни Ўзбекистон-Венгрия мамлакатлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.
Жумладан, мамлакатимиз раҳбари ташриф чоғида Венгрия давлатининг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашуви, давлатимиз раҳбари ўз нутқида расмий ташриф Венгрия ишбилармонлари билан учрашувдан бошланаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлади.
Венгриянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари жадал суратларда ўсиб бораётганлиги, масалан Венгриянинг “OTP Bank” Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бирини сотиб олиб, мамлакатимиз молия бозорида барқарор ўрин эгаллаганини мамлакатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тошкент вилоятида Европа компаниялари учун махсус саноат зонаси ташкил этилиб, ушбу ҳудудни бошқариш Венгриянинг “Inpark” операторига берилиши ҳам инвестиция, бизнесни ривожлантириш соҳасида муҳим қадам бўлади.
Учрашувлар чоғида транспорт ва йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика марказлари ва коммунал тармоқлари барпо этиш, қурилиш материаллари, тайёр тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишларида янги лойиҳаларни амалга оширишга келишилганлиги икки давлат халқлари манфаатлари учун самарали хизмат қилишига ишончим комил