Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Deputat tomonidan mahalla yettiligi hamkorligida mahalladagi muammolar o‘rganildi.

Депутатнинг маҳалла еттилиги билан учрашуви бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Қ.Тураев “Аҳиллик” МФЙда маҳалла еттилиги аъзолари ва сайловчилар иштирокида учрашув ўтказди. Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган мазкур учрашувда депутат Қобилжон Тураев жорий йил 3-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Учрашувда аҳолини эътирозларига сабаб бўлаётган масалалар, таклиф ва мулоҳазалари ўрганилди. Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, айрим масалаларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотларга сўровлар юборилишини маълум қилди. Аҳоли муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароити ва ҳаёт сифатини яхшилаш бугун давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бугун депутатлар ҳам ана шу эзгу мақсадлар йўлида ўз хизматларини олиб бормоқда.

Slide 1 of 1