Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилишлари туманларда бўлиб ўтмоқда
Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги мажлислар залида Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгаш аъзолари, тегишли ташкилот-бошқарма раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилот раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишни Коррупцияга қарши курашиш Ҳудудий кенгаш раиси олиб борди. Йиғилишда Шароф Рашидов туманини “коррупсиядан холи” ҳудудга айлантириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ижроси батафсил муҳокама қилинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.