Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Наби Зикриёев ва Улуғобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси А. Рахманов билан биргаликда аҳоли билан учрашув ташкил этди. Учрашув давомида томорқадан унумли фойдаланиш, қўшимча даромад манбаини яратиш ва кўчалар ҳамда хонадонларни озода сақлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ушрашув давомида депутат Н. Зикриёев аҳолига деҳқончилик ва боғдорчиликни самарали йўлга қўйиш, экин етиштириш ҳамда парвариш қилиш борасида ўз тавсияларини берди.