Yangiliklar

Депутат С.Имамова тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати билан танишди

🏥 Депутат С.Имамова тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати билан танишди

♻️ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Сайёра Имамова Нукус тумани Тиббиёт бирлашмасида бўлиб у ерда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати билан танишиб, шифокорлар ва тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилди.

✅ Мулоқот давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича фикрлар билдирилди.

🔹Ўрганишлар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати С.Имамовага Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Нукус туман кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Нукус туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси ҳамрохлик қилди.

Slide 1 of 4