“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида навбатдаги ташриф Гулистон шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида амалга оширилди. "Халқ демократик" партияси Гулистон шаҳар кенгаши депутати Мовжуда Бекташева марказдаги касбга йўналтирувчи фаолиятлар билан яқиндан танишди.
Дунё тажрибасида касбий таълимни ривожлантириш камбағалликни қисқартириш ва ёшларнинг муносиб квалификацияларга эга бўлишида муҳим тизим ҳисобланади. Айни мақсадларни инобатга олган ҳолда марказнинг Ишлаб чиқариш усталари Гулнолноза Атабекова, Ҳилола Алиева ва Жаҳонгир Худойқуловлар Гулистон шаҳрининг барча мактаб ёшидаги ўқувчиларини жалб қилишган.
Бундан кўзланган мақсад, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлашдан иборатдир. Ташриф давомида фаол ўқувчилар билан суҳбат, касбий тўгараклар фаолияти билан танишув, мотивацион учрашувлар ташкил этилди