Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Murojaat

Ҳурматли тумандошлар! Бугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Табиат — бизнинг уйимиз, ҳаёт манбаи. Уни асраш, тозалигини сақлаш орқали фарзандларимизга соғлом ва фаровон келажакни таъминлаймиз.
Юртимизнинг гўзал гўшаларидан бири бўлган Тойлоқ тумани ўзининг бетакрор табиати ва қулай иқлим шароити билан ажралиб туради. Аммо, афсуски, бу неъматларни қадрламаётган, атроф- муҳитга бепарво қараётган инсонлар ҳам учраб турибди. Табиат — бизнинг умрбоқий бойлигимиз. Уни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва тоза сақлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Ҳурматли Тойлоқ аҳолиси! Чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, яшил табиатга, хусусан, дарахт ва гулларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, ҳаво ва сув ресурсларини асраш орқали биз келажак авлодлар учун соғлом муҳит яратамиз.
Туманимиз ободлиги ва саришталиги учун табиатга  меҳр кўрсатиш ўзимизга, фарзандларимизга ва ватанимизга бўлган ҳурмат белгисидир.  Авлодларимиз онгига уни сингдириш ҳар биримизнинг бурч ва масъулиятли вазифамиздир.           

Ҳурматли Тойлоқ тумани аҳолиси! Самарқанд — Ургут темир йўл йўналишининг 21 километри туманимиз ҳудудидан ўтган бўлиб, у нафақат саноат ривожи, балки туризм тараққиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу темир йўл Зарафшон дарёсининг ёқалаб ўтиши билан ҳам ўзига хос табиий гўзалликни намоён этади.
Бироқ, афсуски, сўнгги вақтларда айрим фуқаролар томонидан темир йўл атрофига ахлат ташлаш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга олиб бориш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса нафақат экологик муҳитга, балки умумий эстетик кўринишга ҳам жиддий зарар етказмоқда.
Эслатиб ўтамиз: темир йўл атрофининг ифлосланиши — ҳаво ва сув тозалигига таҳдид солади, аҳоли саломатлигига зарар етказиши мумкин. Бу каби ҳаракатлар қонун билан ҳам тақиқланган.
Илтимос, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташланг, дарахт ва ўсимликларни асранг, сув ва ҳаво ресурсларидан оқилона фойдаланинг. Келажагимиз учун табиатга меҳр билан қарайлик. Атроф-муҳитни тоза сақлаш — ўзимизга бўлган ҳурмат ва масъулиятдир.
Темир йўл — тараққиёт йўли! Унинг ривожланиши бароъарида экологиямизни ҳам асрашимиз шарт! Болаларимизга соф муҳит қолдириш учун масъулият билан ёндашайлик!
Табиатни асрашни остонамиздан, уйимиздан, ўзимиздан бошлайлик!